13:13 / 03.07.2023
20354

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутиляпти

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон бўйича июль ойининг биринчи кунлари ўртача иссиқ бўлди. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +37...+39 даражага етди, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +40...+43 даражагача бўлди.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, якшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +31...+32 даражагача пасайди.

Бугун салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқала бошлади. Кундузи ҳаво ҳарорати +33...+36 даражагача, жанубда +40 даражагача пасаяди. Меъёрий қийматларга яқин бўлган бундай ҳарорат фони иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради.

3-7 июль кунлари айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, 4 июлда кечга томон Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

3-4 июль кунлари энг чекка жанубда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан +34...+36 даража бўлади.

Top