Иқтисодиёт | 07:34 / 03.07.2023
23841
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда июн ойи учун «палов индекси» эълон қилинди

Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида ва энг арзон ош Фарғона вилоятида кузатилган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари ўрганиб чиқилди.

2023 йил июн ойи учун ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича кўриниш олди:

  • Тошкент шаҳри – 29 000 сўм;
  • Самарқанд вилояти – 25 200 сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 24 800 сўм;
  • Бухоро вилояти – 24 400 сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 24 200 сўм;
  • Жиззах вилояти –23 200 сўм;
  • Сирдарё вилояти – 23 200 сўм;
  • Хоразм вилояти – 22 800 сўм;
  • Андижон вилояти – 22 200 сўм;
  • Тошкент вилояти – 21 800 сўм;
  • Қорақалпоғистон Р. – 20 800 сўм;
  • Навоий вилояти – 20 400 сўм;
  • Наманган вилояти – 19 800 сўм;
  • Фарғона вилояти – 19 200 сўм.

Палов нархларини белгилашда ҳар бир порция ва килограмм учун белгиланган ўртача нархлар асос бўлган.

Мавзуга оид