Нега иссиқ кунларда муздек сув ичиш хато? Мутахассис изоҳ берди

Фото: Getty Images
Ёзнинг жазирама кунларида кўпчилик муздек сув ичиш билан ўз чанқоғини қондиришга ҳаракат қилади. Хўш, бу қанчалик тўғри? Ушбу саволга олий тоифали шифокор Ҳилола Жамилова жавоб берди.
— Кўпчиликнинг фикрича, иссиқ ҳавода муздек сув ичиш чанқоқни қондириб, организмни тез совутади. Бироқ бу нотўғри, — дейди мутахассис. — Чунки жазирама пайти тана ўзини табиий совутиши натижасида кўп терлайди.
Совуқ сув ичганда эса организм уни иситишга мажбур бўлиб, икки ҳисса кўп энергия сарфлайди. Оқибатда тана совиш ўрнига янада қизийди. Бу эса организм учун стрессдир.
Қолаверса, жазирама кунлари муздек сув ичиш кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Биринчи галда совуқ ичимлик овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир этади.
Маълум бўлишича, паст ҳароратли сув истеъмол қилиш қон томирларини торайтириб, спазм ҳосил қилади ва организмда овқатни қайта ишлаш жараёнларини секинлаштиради.
Айниқса, совуқ сув ёғли таомлар билан бирга ичилганда ёғ организмга сўрилиши қийинлашади. Бу эса саломатлик учун анча хавфли.
Шунингдек, паст ҳароратли ичимлик танада овқат ҳазм қилиш учун зарур бўлган ферментлар ишлаб чиқарилишини блоклаб, иммунитетни пасайтиради. Бундан ташқари, шамоллаш, ангина ва бурун-ҳалқум йўлининг бошқа касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
Аксинча, жазирама ҳавода илиқ ёки хона ҳароратида бўлган суюқлик ичиш тавсия қилинади. Хусусан, 36-37 даражали оддий сув организмда метоболизм ва ичак фаолиятини яхшилаб, қондаги холестерин миқдорини пасайтиради ҳамда танадан токсинларни ҳайдайди.
Қолаверса, бундай ичимлик чанқоқни тез қондириб, танадаги терморегуляцияни рағбатлантиради. Натижада иссиқ ҳавода организм тезроқ совийди.
Шу билан бирга, илиқ сув танадаги сув-туз балансини меъёрлаштиради.
Бунинг учун кунига ўртача 2-3 литр илиқ суюқлик (кўк чой, газсиз минерал сув) ичиш тавсия этилади.
Бундан ташқари, чанқоқ пайти яшил ёки ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), қорағат, олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон, кефир ичиш жуда фойдали. Сабаби, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради.
Жазирамада газланган, энергетик ва алкогол ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Россия ва Украина ҳақида: «Баъзида болаларга бироз муштлашишга қўйиб берган маъқул»
Жаҳон | 15:01
-
Кремл: Украина билан музокаралар янги босқичи меморандумларни ўрганиб чиққандан сўнг келишилади
Жаҳон | 14:25
-
Оролбўйи иқлимида ёғингарчиликни модификациялаш технологиялари жорий этилади
Ўзбекистон | 14:24
-
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилади
Ўзбекистон | 14:03
Мавзуга оид

23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади

17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари

17:50 / 24.08.2024
Испанияда жазирама туфайли зайтун ёғини ишлаб чиқариш камаймоқда

11:49 / 13.08.2024