Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда жазирама ҳарорат бўйича янги рекорд
27 июн куни Древиц қишлоғидаги ҳарорат ўлчаш станциясида 41,5 даража иссиқ қайд этилди. Бир кун олдин Германия жануби-ғарбида ҳаво ҳарорати 41,3 даражага етганди.
Германияда янги тарихий ҳарорат рекорди қайд этилди. Саксония-Анхалт ерида жойлашган Древиц қишлоғидаги ҳарорат ўлчаш станциясида ҳарорат 41,5 даражага етди, деб хабар берди Германия метеорология хизмати.
Таъкидланишича, бу дастлабки маълумот бўлиб, у расман 29 июндан кейин тасдиқланади. Метеорологлар ўлчов станцияларидаги кўрсаткичларни мунтазам кузатиб боришмоқда ва термометр устуни 42 даражадан ошишини истисно қилишмаяпти.
Аввалги рекорд – 41,3 даража ҳарорат 26 июн куни Бурбах туманида қайд этилганди. Маълумот берилишича, 27 июн куни бу ерда ҳаво ҳарорати 41,4 даражага етган.
Мавзуга оид
10:26 / 17.07.2026
AFP: Июндаги жазирама Европада 12 мингдан ортиқ инсон умрига зомин бўлди
22:57 / 16.07.2026
Жазирамада кондиционерсиз қандай яшаш ҳақида 10 та фойдали маслаҳат
08:41 / 16.07.2026
Жаҳонда рекорд даражадаги жазирама кузатилиши мумкин
16:02 / 15.07.2026