19:00 / 06.07.2023
13255
Реклама

Саёҳат учун муносиб ўйин ноутбуклари

Ёзги таътиллар мавсуми энг қизғин паллада, демак, жомадонни узоқ сафарга тайёрлаш вақти етди. Ноутбук ҳар қандай геймернинг яқин йўлдошига айланишга улгурган: ихчам ўлчамлари ва кичик вазни уни ихчам рюкзакка жойлаш, замонавий графика қуввати эса - максимал созламаларда севимли ўйинлардан завқ олиш имконини беради. Бунда, сиз меҳмонхонада иссиқ қуёшдан ёки ёмғирдан панага яшириняпсизми ёки самолёт, поездда вақт ўтказяпсизми, муҳим эмас. Узоқ йўлга мос бўлган, бир нечта замонавий ўйин ноутбукларини кўриб чиқамиз.

ROG Flow Z13 (2023)

Ноёб ўйин планшети/ноутбуки ROG Flow Z13 - бу қалинлиги 12 мм ва вазни 1.1 кг бўлган 13-дюймли қурилма. У нимаси билан қизиқ? Бир вақтнинг ўзида ҳам планшет, ҳам ноутбук ҳисобланиб, ROG Flow Z13 иккала турдаги қурилмаларнинг энг яхши томонларини ўзида жамлайди: фойдаланишда ўта қулайлик ва энг оғир ўйинлар учун кучли технологик асос.

Максимал версиясида ноутбук 65 Ватт гача термопакет ҳамда Intel Core i9 13900H процессорига эга GeForce RTX 4060 видеокартаси билан жиҳозланган. Тезкор хотира сиғими 16 Гб ни ташкил этади, маълумотларни сақлаш учун умумий сиғими эса - 1 ТБ SSD. Кучли қисмларининг сифатли совутилишини суюқ металл термоинтерфейси ҳамда ички ўрнатилган буғлантириш камераси таъминлайди, тизим ишини оптималлаштириш учун эса NVIDIA Advanced Optimus технологияси жавоб беради. Натижада қурилма ҳатта юқори юкланишларда ўта сокин ишлайдиган маҳсулдор ўйин платформасини ўзида намоён этади.

Ёритиладиган тўлиқ ўлчамли ечма клавиатура қўшимча портативлик тақдим этади. Уни бир оддий ҳаракат билан ажратиб олиш мумкин ва ноутбук сенсор экранли ва ички ўрнатилган ажралма қўйгичли планшетга айланади. Қурилма қўйгич ROG Flow Z13 ни кўзлар учун қулай ҳолатда жойлаштириш имконини беради. Ўз навбатида, томонлар нисбати 16:10 ва соҳалар қамрови 100% бўлган 165 Гц DCI P3 дисплей ўйинларда бирорта детал эътиборингиздан четда қолмаслигини кафолатлайди.

MSI Stealth 14 Studio A13V

14" диагоналга эга ўйин ноутбуклари ичида энг яхшиларидан бири, уни ўйинлар ва ижод учун ҳақиқатдан универсал ечим деб аташ мумкин. Ихчам 315х246х19 мм ўлчами ва 1.7 кг вазни қурилмани исталган узоқ саёҳатга олиш имконини беради. Ноутбукнинг тўплами яхши таассурот уйғотади: максимал тўпламда ўйинларда маҳсулдорлик учун GeForce RTX 4070, 14 ядро, 5.0 ГГц частотали 20 та оқимга эга Intel Core i7-13700H процессори, 64 ГБ DDR5-5200 тезкор хотира ва 1 ТБ га NVMe SSD PCIe Gen4 қаттиқ жисмли хотира жавоб беради. Қурилма ишини мувофиқлаштиришга Max-Q технологиялари ёрдам беради, улар керакли ватқда турли компонентлар ўртасида энергия истеъмолини қайта тақсимлайди, шовқинни камайтиради ва батарея зарядини тежайди.

MSI Stealth 14 Studio A13V нинг экрани замонавий ўйинлар учун идеал мос келади ва 240 Гц гача кадрлар частотасини ҳосил қилишга қодир. FPS нинг бундай кўрсаткичига эришишга 40-серия RTX видеокартасининг кучи ва NVIDIA DLSS 3 технологияси ёрдам беради. 110 дан зиёд машҳур дастурларда рендерингни тезлаштириши туфайли ҳар қандай контент яратувчилар ҳаётини енгиллаштирувчи NVIDIA Studio воситалари ҳақида айтиб ўтиш лозим.

Gigabyte AERO 14 OLED (2023)

Ушбу моделни исталган ижодий вазифаларни бажариш учун ажойиб восита сифатида тавсифлаш мумкин. Ўзига хос жиҳати кўплаб жиддий, хусусан Pantone, TÜV Rheinland ва Eyesafe 2.0 сертификатларига эга профессионал 2,8K OLED HDR дисплейи ҳисобланади. Ноутбукнинг экрани ёрқин ва рангдор тасвирни таъминлайди. GeForce RTX 4050 видеокартаси ва 14 тадан 20 тагача оқимга эга 13-авлод Intel процессорига эга Gigabyte AERO 14 OLED ноутбуги барча замонавий ўйинлар учун идеал мос келади. Бунга корпусининг ихчамлиги, 1.49 кг вазни, иккита Thunderbolt 4 уяси, 64 Вт соат батареяни қўшамиз ва нафақат кичик сумкага сиғадиган, балки дунёнинг исталган бурчагида ўзининг маҳсулдорлиги билан хурсанд қиладиган кучли қурилмага эга бўламиз.

ROG Zephyrus G14 (2023)

14" ўйин ноутбуклари ичида энг кучлиси - бу шунчаки баландпарвоз сўзлар эмас, балки объектив фактлар эътирофи. Ушбу машинанинг асосида GeForce RTX 4090 - замонавий ўйин ва технологияларнинг бош флагмани ётади ва шунинг учун ROG Zephyrus G14 катта телевизорга улаш ва қизиқарли геймплейга шўнғиш мумкин бўлган, ҳақиқий портатив ўйин станцияси ҳисобланади. Ada Lovelace архитектурасининг истисно тарзидаги энергия самарадорлиги туфайли муҳандислар ноутбукнинг самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, шу билан бирга қулай ишчи ҳарорат ва акустика характеристикаларини сақлаб қолишга эришишди. Ноутбук дастлаб геймерлар учун ишлаб чиқилган ва айнан ўйинларда у ўзининг бутун салоҳиятини кўрсатишга қодир. DLSS 3 технологияси туфайли сониясига шусиз ҳам кўп бўлган кадрлар сони икки баробарга ортиши фойдаланувчига 2560 х 1600 пиксел ўлчамда ўта равон тасвирни тақдим этиши мумкин. Бунинг устига, қурилма ихчам ўлчамлари ва 1.76 кг вазни билан фарқ қилади, демак исталган узоқ саёҳатда ажойиб йўлдошга айланади.

Victus by HP 15-fa1001na

HP дан ноутбукнинг ушбу модели - янги ўйинлар билан танишишнинг энг оммабоп усулларидан бири. GeForce RTX 4050 видеокартаси ва Intel Core i7 13700H процессори ҳамда 16 GB RAM тезкор хотира уйғунлиги максимал созламалар ва Full HD ўлчамда исталган ўйинни ўйнаш учун зарур маҳсулдорлик даражасини таъминлайди.

Қурилма осмондаги юлдузларни олиб бермайди, лекин у ўзининг ихчамлиги билан кучли. Уни ўзингиз билан олиб юриш осон, Victus интерфейслар ва периферияни улаш учун барча зарур асосларга эга ва яна унинг қатъий дизайни аксарият фойдаланувчиларга маъқул келади.

Умид қиламизки, мақоламиз сифатли ноутбук танлашингизда фойдали бўлди. Янги маҳсулотлар ҳақида билиб олиш учун Age Computers сайти ва телеграм-каналини кузатиб боринг.

Top