Ўзбекистон | 10:16 / 06.07.2023
4763
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги йўналишда автобус ҳаракати йўлга қўйилади

Тошкент шаҳрида 6 июлдан бошлаб янги йўналишда автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

Фото: Kun.uz

2023 йил 6 июль кунидан бошлаб, 130-сонли Олчазор маҳалласи — Food city савдо маркази автобус йўналишида 11 та Yutong русумли автобус ҳаракати йўлга қўйилади

99-сонли Сувсоз мавзеси — Фарҳод бозори йўналишига қўшимча 2 та ва 146-сонли Чинни бозори — Чорсу савдо маркази автобус йўналишига қўшимча 4 та Yutong русумли автобус бириктирилиши маълум қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид