Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёга миллионлаб балиқ чақалари қўйиб юборилди
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига ташриф буюриб, Хўжандда балиқчилик тармоғи билан танишди.
Фото: Тожикистон президенти ахборот хизмати
Asia-Plus хабарига кўра, давлат раҳбари Сирдарёга бир миллион балиқ чавоғини қўйиб юборди. Улар Бобожон Ғофуров туманидаги «Тожик балиқ корпорацияси»га қарашли сув ҳавзаларида етиштирилган оқ амур, оқ дўнгбош ва зоғорабалиқ экани айтилмоқда.

Қайд этилишича, Суғд вилоятида 63 та балиқчилик хўжалиги рўйхатга олинган бўлиб, балиқ етиштириш учун мўлжалланган сув ҳавзаларининг умумий майдони 685 гектарни ташкил этади.

Хўжанд шаҳридан оқиб ўтувчи Сирдарё тахминан 30 км масофадан кейин Ўзбекистон ҳудудига киради.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
21:21 / 03.04.2025