Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Австралияга биринчи марта ўз аскарларини машқлар учун жўнатади
Германия Австралиядаги Talisman Sabre машғулотларида қатнашиш учун 240 нафаргача немис аскарини юборади, деди Бундесвер қуруқликдаги кучлари қўмондони.
Германия биринчи марта Австралияга бошқа 12 давлатдан 30 мингга яқин аскар билан қўшма машғулотлар учун ҳарбийларини юборади. Бу ҳақда Бундесвер қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Алфонс Майс 10 июль, душанба куни Reuters агентлиги томонидан чоп этилган интервьюсида маълум қилди.
Агентлик таъкидлашича, Берлиннинг эътибори Ҳинд-Тинч океани минтақасига қаратилмоқда, чунки у ерда кескинлик кучайган.
«Ушбу минтақа Германияда биз учун ҳам, Европа Иттифоқи учун ҳам иқтисодий ўзаро боғлиқлик туфайли катта аҳамиятга эга», деди Майс.
240 нафар немис аскари, жумладан, 170 парашютчи ва 40 денгиз пиёда аскарлари 22 июлдан 4 августгача бўлган вақт оралиғида ўтказиладиган Talisman Sabre машғулотларида иштирок этади, бу АҚШ ва Австралиянинг энг йирик қўшма манёвридир.
Немис ҳарбийлари Индонезия, Япония, Жанубий Корея, Франция ва Буюк Британия каби давлатлар аскарлари билан бирга ўрмонда уруш олиб бориш ва десант операцияларида машқ қилади.
«Биз минтақада тартибни барқарорлаштиришга ҳисса қўшадиган ишончли ва қобилиятли ҳамкор эканлигимизни кўрсатишга интиламиз», - дея таъкидлади Алфонс Майс.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026