Ўзбекистон | 10:50 / 12.07.2023
2233
3 дақиқада ўқилади

Рақобат қўмитаси «Биз сизни эшитамиз» лойиҳасини амалга оширади

Фото: Kun.uz

Президент томонидан “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси монополияга қарши республика органи бўлиб, ўз фаолиятида бевосита президентга ва Сенатга ҳисобдор ҳисобланади, ўз ваколатларини давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади.

2023 йил 1 октябрдан:

  • эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестри (рўйхати) жорий этилади ва ушбу реестрни юритиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан камситмаслик шартларига риоя этилиши устидан назорат Рақобат қўмитасига юклатилади;
  • Рақобат қўмитаси битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятига (устун музокара кучига) эга бўлган субъектларни аниқлайди ва улар томонидан устун музокара кучини суиистеъмол қилишни тақиқлайди;
  • рақобатга қарши келишувни тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган юридик ёки жисмоний шахс бу ҳақда Рақобат қўмитасига биринчи бўлиб ихтиёрий равишда хабар қилса, у рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод этилади;
  • молия ва рақамли бозорда устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг расмий веб-сайтларида сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг монопол турлари бўйича намунавий шартномаларни (оферталарни) жойлаштиради;
  • асосий фаолияти табиий монополия шароитида товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар табиий монополиялар соҳасида фаолият олиб борганда улар табиий монополия субъектлари ҳисобланмайди.

Рақобатга қарши ҳаракатларга чек қўйишда иқтисодий таъсири паст ҳолатлар бўйича биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чораларини қўлламаган ҳолда, профилактик тушунтириш тадбирлари амалга оширилади.

Рақобат қўмитаси томонидан "Биз сизни эшитамиз" лойиҳаси жорий қилинади ва лойиҳа доирасида ҳар чоракда тадбиркорлар билан учрашув ўтказиш ва рақобатга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш тизими йўлга қўйилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти