Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7,3 минг доллардан бошланадиган нарх — Hyundai Exter кроссовери тақдим этилди
Hyundai компанияси ўзининг энг ихчам кроссовери Exter’ни расман тақдим этди. Автомобил Ҳиндистон бозори учун мўлжалланган.
Exter 1,2 литр ҳажмли 83 от кучига эга двигател билан жиҳозланган. Узатмалар қутиси икки хил бўлиб, комплектацияга қараб тақдим этилади — механик ва робот. Олд ғилдираклар тортувчи ҳисобланади.
Exter’нинг 7,3 минг доллар турадиган базавий комплектациясида 6 та хавфсизлик ёстиқчаси мавжуд. АBS системаси билан таъминланган. Топ версия учун 12 минг доллар нарх белгиланган. Унда медиатизимни бошқариш учун 8 дюймлик дисплей, иқлим назорати, круиз-назорат, люк каби қулайликлар жорий этилган.
Машинанинг узунлиги 3815 мм, эни 1710 мм, бўйи 1631 ммни, ғилдираклар базаси эса 2450 ммни ташкил қилади.
Мавзуга оид
09:15 / 02.02.2026
Hyundai Россиядаги заводни қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмади
22:19 / 05.10.2025
2025 йилнинг энг ишончли ва ишончсиз автомобиллари аниқланди
14:31 / 12.09.2025
Hyundai’нинг Америкадаги заводи очилиши рейдни деб 2 ойга кечикадиган бўлди
17:22 / 06.09.2025