Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макронга инсон бармоғи солинган конверт юборилди — ОАВ
Франция президенти Эммануэл Макрон таҳдидли жўнатмани олди. Елисей саройи вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.
Франция президенти Эммануэл Макроннинг Париждаги расмий қароргоҳига номаълум шахслар одам бармоғи солинган хат жўнатди. Бу ҳақда Valeurs Actuelles хабар берди.
Елисей саройининг ёзишмалар бўлими хатни почта орқали 9-10 июль кунлари олган.
Нашрнинг ёзишича, мактубда инсоннинг кесилган бармоғи бўлган. Воқеа анъанавий тарзда 14 июлда нишонланадиган Бастилияни олиш куни миллий байрами арафасида юз берган.
Бармоқ музлатгичга қўйилган. Кейинроқ полиция бармоқнинг эгаси бўлган одамни топган. Қўшимча тафсилотлар келтирилмаган.
Елисей саройи вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.
AFP полициядаги манбаларига таяниб хабар беришича, бармоқ жўнатма эгасига тегишли ва у руҳий хасталикка чалинган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026