Ўзбекистон | 19:47 / 13.07.2023
8577
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда фуқаро 9 бош эчкиэмарни ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди

У ҳайвонот дунёсига қарийб 51,5 млн сўм миқдорида зарар етказгани аниқланган. 

Қашқадарё вилоятининг «Балхияк» маҳалласида яшовчи А.Қ. ўз хонадонида 9 бош Бўз эчкиэмар ҳамда 5 бош Ўрта Осиё чўл тошбақасини ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди. Экология вазирлиги хабарига кўра, тошбақалардан бири нобуд бўлган.

Қайд қилинишича, Бўз эчкиэмар ва Ўрта Осиё чўл тошбақаси Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда CITES конвенциясига (йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция) киритилган.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Бундан ташқари, А.Қ. 2 бош кўлвор илонни ўлдириб, ҳовлисига осиб қўйгани ҳам маълум бўлган.

Ҳуқуқбузардан ҳайвонлар олиб қўйилган ва яшаш муҳитига мос бўлган Нишон туманидаги чўл ҳудудларига қўйиб юборилгани айтилмоқда.

Ўрганиш давомида А.Қ, ҳайвонот дунёсига қарийб 51,5 млн сўм миқдорида зарар етказгани аниқланган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид