Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, бугун, 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланди.
Фото: KUN.UZ
Ўқишни кўчириш учун аризалар 5 августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:
- transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
- my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМга.
Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:
- талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
- давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.
Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМга ўтиш учун имтиҳон топширади.
Ўтиш баллини тўплолмаганлар «супер-контракт» билан қабул қилиниши мумкин.
Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар «перевод»чилар учун амал қилмайди.
Мавзуга оид
09:36 / 15.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга ўқишга кетмоқда? Топ-10 рўйхат
12:37 / 28.08.2025
Қўшимча давлат гранти ва ОТМ гранти натижалари қачон эълон қилинади?
12:18 / 26.08.2025
Тўртта олий ўқув юртига янги ректорлар тайинланди
09:40 / 17.04.2025