Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бавария» Ким Мин Жэнинг трансферини эълон қилди
«Наполи» футболчиси Ким Мин Жэ фаолиятини Германияда давом эттиради.
Фото: Бавария
«Бавария» клуби жанубий кореялик 26 ёшли ҳимоячи трансферини расман эълон қилди. Мюнхен клуби Жанубий Корея миллий жамоаси аъзоси билан 2028 йилга қадар белгиланган 5 йиллик шартнома имзолаган.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, мюнхенликлар Ким Мин Жэ трансфери учун «Наполи»га 50 миллион евро тўлаган.
Маълумот учун, Жэ ўтган мавсум неаполликлар сафида Италия чемпионлигини қўлга киритганди. У А Серияда 35 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган. Бунгача «Фенербаҳче», «Пекин Гоан» ва «Чонбук Моторс» клуби шарафини ҳимоя қилган.
Мавзуга оид
07:03 / 07.05.2026
«ПСЖ» қаторасига иккинчи йил финалга чиқди
22:20 / 29.04.2026
ПСЖ ва «Бавария» футбол шаъни учун жанг қилиб, биргаликда ғолиб бўлишди
14:07 / 29.04.2026
Финалдан олдинги финал. «ПСЖ» ва «Бавария» тарихий ўйин ўтказди
23:03 / 19.04.2026