Россияда чақирув ёшининг қуйи чегараси оширилмайди
Давлат думаси чақирув ёшининг пастки чегарасини 21 ёшга кўтармасликка қарор қилди. Юқори чегара 30 йилгача кўтарилади.

Фото: rg.ru
Россияда чақирув ёши бундан буён 18 ёшдан 30 ёшгача бўлади. Россия Давлат думаси ҳарбий ёшнинг пастки чегарасини 18 ёшдан 21 ёшгача кўтармаслик тўғрисида қарор қабул қилди, шу билан бирга, юқори чегара 27 ёшдан 30 ёшгача кўтарилади, деди 21 июль, жума куни Давлат думаси Мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов.
«Асосий ўзгартириш шуки, юқори чегара - бу 30 ёш. Илгари чақирув ёшининг қуйи чегарасини 18 ёшдан 21 ёшгача, юқори чегарасини эса 27 ёшдан 30 ёшгача ошириш режалаштирилган эди. Аммо кўпчилик йигитлар айнан 18 ёшдан хизматга боришни хоҳлаяпти», дея Картаполовнинг сўзларини келтирган «Коммерсант» газетаси.
Янги нормалар 2024 йилнинг баҳорги чақириқдан кучга киради, улар 2023 йилнинг кузги чақирувига таъсир қилмайди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу қуролли кучларни ислоҳ қилиш доирасида 2022 йил охирида ҳарбий хизматга чақирилиш ёшини 18-27 ёшдан 21-30 ёшга ўзгартиришни таклиф қилди. Чақирув ёши чегаралари босқичма-босқич ўзгартирилиши тахмин қилинган эди.
Чақирув ёшини 30 ёшга кўтариш тўғрисидаги қонун лойиҳаси июнь ойининг ўрталарида Давлат думаси томонидан биринчи ўқишда маъқулланган. Ҳужжат лойиҳасида ҳарбий хизматга чақирилишнинг қуйи ёш чегарасини босқичма-босқич ошириш кўзда тутилган: 2024 йилда 19 ёшдан 30 ёшгача, 2025 йилда – 20 ёшдан 30 ёшгача, 2026 йилда – 21 ёшдан 30 ёшгача. Шу билан бирга, ҳарбий хизматни ўташ истагида бўлган фуқаролар ҳар қандай ҳолатда ҳам 18 ёшдан бошлаб ҳарбий хизматга кириши мумкинлиги таъкидланади.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дронлар ва замонавий қуроллар – мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивалидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 12:36
-
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди
Жаҳон | 12:20
-
Тошкентда L9 ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермади. Фаоллар унга кўрилган чорани енгил деб баҳолашмоқда
Ўзбекистон | 12:16
-
Ўзбекистон Россиядан туристлар оқимини оширади
Ўзбекистон | 12:05
Мавзуга оид

12:05
Ўзбекистон Россиядан туристлар оқимини оширади

10:50
Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар 2 июн куни Истанбулда бўлиб ўтади

08:51
Зеленский Россия аэродромларига ҳужумда қатнашганларга миннатдорчилик билдирди

19:01 / 01.06.2025