Ўзбекистон | 18:14 / 22.07.2023
19415
2 дақиқада ўқилади

Таянч ихтисослаштирилган мактаблар имтиҳонлари санаси белгиланди

Таянч ихтисослаштирилган мактабларининг имтиҳонлари 25-26 июль кунлари бўлиб ўтади.

Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш учун талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамига SMS-хабарнома юборилади.

SMS-хабарнома боргандан сўнг, рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтидаги шахсий кабинетида ID рақамини киритиши керак.

Кириш имтиҳонлари бир босқичда йўналишлар бўйича қуйидаги тартибда ўтказилади:

а) Аниқ фанлар йўналиши учун:

- математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида)

- инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)

б) Табиий фанлар йўналиши учун:

- табиий (Science) фанларидан 30 та топшириқ (тест шаклида)

- инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 90 дақиқа вақт берилади.

2023-2024 ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та Таянч ихтисослаштирилган мактаби:

- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-синфига;

- Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – аниқ фанлар йўналиши бўйича 7-синфига;

- Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфига қабул қилинади.

Имтиҳон натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид