Жаҳон | 09:58 / 25.07.2023
5140
2 дақиқада ўқилади

Чақирув ёшининг ўзгариши 2 млндан ортиқ россияликка таъсир қилади

Ҳарбий хизматга чақирув ёш чегараларининг 18 ёшдан 30 ёшгача кенгайтирилиши муносабати билан 2024 йилда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганлар сони қарийб учдан бирга ошиб, 9,14 миллион кишини ташкил этади.

Фото: akket.com

Агар Россия ҳукумати чақирув ёши чегараларини кенгайтирса, жорий чегара 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган даражадагидан 2 миллион кўпроқ одам ҳарбий хизматга чақирилади. Бу ҳақда Гайдар номидаги Иқтисодий сиёсат институти тадқиқотчиси Игор Ефремовнинг ҳисоб-китобларида айтилган. У 23 июль, якшанба куни РБК агентлиги томонидан эълон қилинди.

Ўтган йилдаги аҳоли статистик маълумотларига кўра, миграцияни ҳисобга олмаганда, эски чақирув қоидалари бўйича 2023 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар сони 6,78 миллион кишини ташкил этади, 2024 йилда 6,8 миллион киши муддатли ҳарбий хизматга чақирилади, кейин эса бу кўрсаткич ҳар йили қарийб 100 минг кишига ошади. 

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш ёш чегараларининг 18 ёшдан 30 ёшгача кенгайтирилиши билан контингент сони 2024 йилда қарийб учдан бирга – 9,14 миллион кишига, 2025 йилда – 9,13 миллион кишига, 2026 йилда – 9,16 миллион кишига, 2027 йилда – 82 миллион кишига етади, дея ҳисоблайди Ефремов.

Тадқиқотчи бу тахминий ҳисоб-китоблар бўлиб, аҳолини рўйхатга олишда йўл қўйилган хатолар, миграция ва бошқа омилларни ҳисобга олмаслик туфайли нотўғри бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Демограф Алексей Ракшанинг таъкидлашича, 2021 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидаги хатоларни ҳисобга олган ҳолда, 2023 йил бошида Россияда 21 ёшдан 29 ёшгача бўлган 6,5 миллион эркак борлиги маълумдир. Ракшанинг ҳисоб-китобига кўра, ҳарбий хизматга чақирилиш ёшининг кенгайиши билан потенциал чақирилувчилар сони 2,2 миллион кишига кўпаяди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти