Ўзбекистон | 11:20 / 25.07.2023
8201
1 дақиқада ўқилади

Лицейларга кириш тест синовлари натижаси 5 кундан кейин эълон қилинади

Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаш бўйича ўтказилди.

Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2023 йил 24 июль куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билимни баҳолаш агентлиги томонидан 2023/2024-ўқув йили учун академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилди.

Тест синовлари республикадаги 29 та катта сиғимли бинода 2 сменада ташкил этилиб, унда 28 минг нафардан зиёд талабгор иштирок этди.

Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаш бўйича ўтказилди.

Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 1 соат-у 50 дақиқа вақт берилган.

Тест синови натижалари агентлик томонидан 5 кун ичида ҳисобланиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этилгандан сўнг эълон қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид