Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда захирада бўлиш учун ёш чегараси 5 йилга оширилди
Владимир Путин захирада бўлиш ёшини 5 йилга ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу кичик зобит ва офицер унвонидагиларга таъсир қилади. Мудофаа вазирлиги билан биринчи шартнома тузиш учун ёш чегараси ҳам оширилди.
Россия президенти Владимир Путин захирада бўлиш ёшини беш йилга ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат 24 июль, душанба куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
«Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилди, улар 2024 йил 1 январдан амал қилади. Ёш чегарасининг ошиши аскарлар, матрос, сержант, старшина, прапоршчик ва мичман унвонига эга бўлганларга таъсир қилади. Биринчи тоифага кирувчилар учун ёш чегараси 35 ёшдан 40 ёшгача, иккинчиси учун 45 ёшдан 50 ёшгача, учинчиси учун 50 ёшдан 55 ёшгача оширилди.
Катта офицерлар учун сафарбарлик чақируви резервида бўлишнинг ёш чегараси 60 ёшдан 65 ёшгача, кичик офицерлар учун 55 ёшдан 60 ёшга кўтарилди. Олий офицерлар (генераллар) учун ёш чегараси ўзгартирилмади, у 70 ёш даражасида қолди.
Ўзгартиришлар, шунингдек, Мудофаа вазирлиги билан биринчи шартнома тузиш учун ёш чегарасини оширади. Ҳозир у катта офицерлар учун - 52 ёш, кичик офицерлар учун - 47 ёш. Янги қоидаларга кўра, идора билан биринчи шартномани мос равишда 62 ва 57 ёшда тузиш мумкин.
Мавзуга оид
08:30 / 17.06.2026
Дунёдаги энг йирик уран захиралари: Ўзбекистон ҳам рўйхатда
07:27 / 25.12.2025
Олтин учун "пойга": 2000 йилдан бери захираларини энг кўп оширган давлатлар
07:49 / 01.11.2025
Дунёда олтин захиралари қисқаряптими? Инфографика ва прогноз
13:49 / 04.10.2025