Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президенти фармони билан Содир Одилович Мелибоев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди.
МБ матбуот хизмати хабарига кўра, унинг зиммасига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш, тўлов тизимлари, ахборот технологиялари ҳамда республикада HUMO миллий тўлов тизими фаолиятининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш вазифалари юклатилган.
Содир Мелибоев 1969 йилда туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
У банк тизимида 15 йиллик иш тажрибасига эга. Шу кунгача Марказий банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
14:30
Мобил телефон рақами орқали тезкор пул ўтказиш тизими ишга тушади. У қандай ишлайди?
08:50
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026