Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида машинани олиб қочган вояга етмаган қиз ЙТҲга учради
2023 йил 16 июль куни соат 05:20 да 24 ёшли Б.О. Тошкент вилояти ИИББ 102 рақамига қўнғироқ қилган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
У 2023 йил 15 июль куни соат тахминан 23:30 да бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинада Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳияда жойлашган танишининг яшаш хонадонига келганини, автомашинани мазкур уй олдида қолдириб, пульт ёрдамида қулфлаганини, сўнг танишининг хонадонида тунаб қолганини, эртаси куни, соат 05:00 да уй ташқарисига чиққан вақтида уй олдида қолдирган автомашинани номаълум шахс олиб қочиб кетганини маълум қилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида, машина Юқори Чирчиқ туманида яшовчи, вояга етмаган 16 ёшли М.Д. (қиз) томонидан олиб қочилгани ва ушбу автомашинада Чирчиқ шаҳар Октябрь қўрғони томондан ҳаракатланиб кетаётган вақтида светофор билан тартибга солинган автомобиль йўлида тўхтаб турган 44 ёшли Т.М. бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашинасининг орқа томонидан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.
Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи қиздан нима сабабдан ушбу жиноятни содир қилгани сўралганида, у Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳияда жойлашган танишининг хонадонида вақтинчалик яшаб келаётганини ва шу куни унинг хонадонга Б.О. келиб ухлаб қолганидан фойдаланиб, унга тегишли автомашина пульти ва калитини олиб, автомашинада дўконга бориб келмоқчи бўлганини маълум қилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Жиноят кодекси нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга оид
09:55 / 27.06.2026
Чирчиқда каналга тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:30 / 16.06.2026
Чирчиқ бўйида янги ишбилармонлик ва дам олиш ҳудуди ташкил этилади
20:57 / 11.06.2026