Ички ишлар вазири ўринбосарларидан бири ишдан олинди
Тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги танқид қилинди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги
Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари Нажмиддин Тўрахўжаев лавозимидан озод қилинди.
Президент маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш бўйича янгича иш тартибини белгилаб берди.
Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлигига:
- жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан «ижтимоий профилактика» тамойили асосида ишлаш бўйича «маҳалла бешлиги»нинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш;
- ёш тоифаси, ижтимоий ва моддий аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида методика ишлаб чиқиш топширилди.
Энди профилактика инспектори ҳудудида жиноят қилишга мойиллиги бор шахсларни аниқлайди, «маҳалладаги бешлик» уларнинг муаммоларини ҳал қилади.
Тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги танқид қилинди. Ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани кўрсатиб ўтилди ва шу муносабат билан вазир ўринбосари Н.Тўрахўжаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Тўрахўжаев 2021 йил январида ИИВ раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланганди. У муқаддам Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимида ишлаган.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Судан армия кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги даъволарни текширмоқда
Жаҳон | 08:10
-
Трамп: Россиянинг Украинага берган зарбаларидан ҳайратдаман ва ҳафсалам пир бўлди
Жаҳон | 08:01
-
Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди
Ўзбекистон | 07:40
-
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди
Жаҳон | 02:03
Мавзуга оид

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди

00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди

20:19 / 24.12.2024