Миллий гвардия қўмондони биринчи ўринбосари ишдан олинди
Миллий гвардиянинг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳам ишдан кетади.
Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фарғона вилоятидаги йиғилишда президент жамоат жойларида тинчликни таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталди.
Миллий гвардияга қўшимча ваколат берилиб, парк, хиёбон ва бозорларда жамоат тартибини сақлаш ушбу тузилма зиммасига юкланди.
Лекин бозорларни «жиноятдан холи ҳудуд»га айлантириш борасида Миллий гвардиянинг фаолияти қониқарли эмаслиги таъкидланди.
Шу йилнинг ўзида Миллий гвардия масъул бўлган ҳудудлардаги 236 та жиноятнинг 86 фоизи айнан бозорда содир этилган.
«Умуман, Миллий гвардия жавобгарлиги остидаги ҳудудларда жиноятларга қарши курашиш бўйича тизим яратилмагани кўрсатилиб, Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов лавозимидан озод этилди», дейилади хабарда.
Зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармагани учун Миллий гвардиянинг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари (Анвар Иброҳимов ва Шарофиддин Саидов) ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғини ишдан бўшатишга кўрсатма берилди.
- Иномжон Ибрагимов 2005 – 2017 йилларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмлар ва бирлашма командири бўлган, 2017-2018 йилларда Миллий гвардия Марказий девони ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2021 йил ноябрида Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
15:52 / 13.11.2024
Ўзбекистонда Глобал экологик фонд донорлари йиғилиши ўтказилиши мумкин
15:29 / 13.11.2024
Ўзбекистон президенти Чехия бош вазири билан учрашув ўтказди
14:37 / 13.11.2024
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
13:50 / 13.11.2024