Спорт | 14:33 / 30.07.2023
14212
1 дақиқада ўқилади

Суарес 2024 йилдан Месси билан яна бир жамоада ўйнайди

Луис Суарес МЛСга 2024 йил бошида кўчиб ўтади.

Фото: Getty Images

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, уругвайлик 36 ёшли форвард «Гремио» билан 2024 йилнинг декабрь ойига қадар имзоланган келишувни бир йил аввал – шу йилнинг декабрь ойида бекор қилиш бўйича келишувга эришган. 

Шу тариқа, Суарес 2024 йилнинг январь ойида «Интер Майами» сафида эркин агент сифатида қўшилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Месси собиқ жамоадоши Суаресни «Интер Майами»да кўришни истаётгани, уругвайлик форвард ёзда Америка клубига ўтиши хабар қилинганди. Аммо Бразилия клуби Луис учун шартномадаги 70 миллион доллар товон пули тўлашни талаб қилгач, келишув ёзда амалга ошмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ва Суарес 2014-2020 йиллар давомида «Барселона»да бирга тўп сурган.

Мавзуга оид