«Ўзбекистон – 2030» стратегияси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди
Келгуси 7 йилда мамлакатнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида муддатлар ва ижрочилар кесимидаги амалий вазифалар, эришиладиган аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва стратегияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда.
Фуқаролар лойиҳаларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакат тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларига юбориши мумкин.
Жамоатчилик муҳокамаси 2023 йил 9 августга қадар давом этади.
Мавзуга оид
07:22 / 28.08.2024
ОТБ Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик стратегиясини бошлади
10:00 / 13.05.2024
БМТ вакили: Ўзбекистоннинг наркотикларга қарши миллий стратегияси гиёҳвандликка қарши кураш соҳасида «муҳим қадам»
14:52 / 22.03.2024
Ўзбекистоннинг 2024-2025 йилларга мўлжалланган инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди
10:45 / 19.02.2024