Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 та туризм кластери ташкил этилиб, 4 мингта янги меҳмонхона ва хостел очилади
“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида ташқи ва ички туризмни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар оқимини ошириш бўйича қатор мақсадли кўрсаткичлар белгиланган.
Лойиҳада қайд этилишича, хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига республикада 20 та туризм кластерини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ҳудудларда 4 мингта янги меҳмонхона, меҳмон уйлари ва хостеллар ташкил этиш кўзда тутилган.
Туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш доирасида тоғли ҳудудларда 25 та дор йўли қуриш ҳамда туризм маҳаллалари, қишлоқлари ва кўчалари сонини 175 тага етказиш мақсад қилинган.
Қайд этилишича, туризм хизматлари экспортини 6 млрд долларга етказиш, тиббиёт ва таълим туризми экспортини йилига 1,5 млрд долларга чиқариш ҳам лойиҳадаги устувор йўналишлардан. Шу билан бирга, маданий мерос ва туризм объектларида маданий ҳамда кўнгилочар театр томошаларини график асосида доимий ўтказиш орқали йилига 100 минг томошабин туристни жалб этиш режалаштирилган.
Лойиҳадаги режалар туризм инфратузилмасини кенгайтириш, янги кластерлар ва жойлаштириш объектларини кўпайтириш орқали туристлар оқимини ошириш ҳамда туризм хизматлари экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган.
Мавзуга оид
10:25
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026