Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар эълон қилинди
Унда тест синови ўтказиладиган жойларнинг Google харитадаги жойлашуви (геолокацияси) ҳам бор.
Билимни баҳолаш агентлиги 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотларни эълон қилди.
Унда қуйидагилар акс этган:
- Тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
- Ҳудудга кириш жойлари;
- Тест синови ўтказиладиган жой номи;
- Тест синови ўтказиладиган жой манзили;
- Бино рақами;
- Тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
- Жойларнинг Google харитадаги жойлашуви (геолокацияси).
Тест синовлари 1 августдан 13 августга қадар икки сменада:
- 1-смена — 08:00 дан 11:00 га қадар;
- 2-смена — 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.
Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келиши лозим.
Тест синови тўлиқ видеокузатув остида трансляция қилинади ва жараёнларни test2023.uz сайти орқали онлайн кузатиб бориш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
17:16 / 11.07.2025
Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди
16:16 / 13.03.2025
Бакалавриатга қабул учун тест топшириқлари сони ва баҳолаш тартиби тасдиқланди
20:42 / 30.01.2024
Тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонлари ўзгармади
15:10 / 07.12.2023