Жамият | 20:35 / 01.08.2023
44284
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов вафот этди 

Андижонлик машҳур хонанда 77 ёшида ҳаётдан кўз юмди. 

Фото: Маданият вазирлиги

Кўплаб мумтоз қўшиқлари билан ўзбек халқига танилган хонанда Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда маданият вазирлиги хабар бермоқда.

У 1946 йил 18 июн куни Андижон вилоятида туғилган. 1973 йилда Тошкент театр ва расомлик санъати институтини (ҳозирги Санъат ва маданият институтини) тамомлаган. 

1967 йилдан Андижон театрида, кейинчалик вилоят филармонияси каби ижодий жамоаларда ишлаган. 

Хонанда «Самарқанд ушшоғи», «Тошкент ироғи», «Оламни асранг», «Раъно», «Сой кўрдим», «Ширинлигинг», «Кулди баҳорим», «Турналар», «Ажаб сирлар» каби қўшиқлари билан халққа танилган эди. 

Нуриддин Ҳамроқулов 1987 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. 2020 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган. 

Мавзуга оид