Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мутахассислар дарс бермаса, ёшлар чаласавод бўлиб қолади – Мансур Тошматов
Ўзбекистон академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси бадиий раҳбари, халқ артисти Мансур Тошматов фикрича, санъат соҳасидаги ўқув юртларида ўқитувчилар мутахассис бўлиши шарт, бўлмаса ёшлар чаласавод бўлиб қолади. У бу ҳақда Давлат бошқаруви академиясида ўтказилган “Янгиланаётган жамиятда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги конференцияда айтиб ўтди.
“Санъат соҳасидаги ўқув юртларида ўқитувчилар мутахассис бўлиши шарт. Мутахассис бўлмаганлар дарс берса, ёшларимиз чаласавод бўлиб қолади. Ҳозир ҳам чаласавод кўпчилиги. Авваламбор, ўқитувчи-устозларнинг савиясига аҳамият бериш керак”, дея Мансур Тошматовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Халқ артисти бугунги кунда ёшлар кўпроқ инглиз тилида гаплашаётгани, сўзлашувда инглизча сўз, атамалар урф бўлаётганига ҳам тўхталиб ўтди.
“Ҳозир инглизча сўзларни кўп қўллаяпмиз, улар лексикамизга кириб кетди. Биз ўқиган мактабларимизни, ўқиган китобларимизни, савиямизни, дунёқарашимизни ёмон, деб айтолмайман. Шунинг учун мен ўйлайманки, ёшларни тарбиялаётганимизда сал тарихга ҳам қараб, ўзимизга, бизнинг муҳитга, менталитетимизга тўғри келадиган йўналишни топишимиз керак”, - деб айтган Мансур Тошматов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мансур Тошматов номутахассис санъаткорлар «Ўзбекконцерт»га пулини тўлаб, лицензия олиши ва саҳнага чиқиб кетавериши, қўшиқлари телевидениеда айланишини танқид қилганди.
Мавзуга оид
20:35 / 01.08.2023
Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов вафот этди
21:42 / 01.07.2023
«Ялла» ансамбли вакиллари тақдирланди
19:31 / 21.11.2019
«Номутахассис санъаткорлар лицензия пулини тўлаб, саҳнага чиқиб кетяпти. Бу нотўғри» – Мансур Тошматов
23:02 / 03.09.2018