Ўзбекистон | 18:14 / 02.08.2023
6315
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Германия вақтинчалик меҳнат миграцияси масаласида музокара ўтказмоқда

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон - Германия муносабатлари муҳокама этилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Германиянинг миграция бўйича комиссари Йоаҳим Штамп билан учрашди.

Вазир хабарига кўра, Ўзбекистон ва Германия вақтинчалик меҳнат миграцияси масаласида музокара ўтказмоқда.

«Йоаҳим Штамп билан бу сафар Тошкентда кўришишдан мамнунмиз. Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги юқори суръатда кенгайиб бораётганини таъкидладик. Германия Ўзбекистоннинг етакчи ўнта савдо ҳамкори қаторига киради. Биз кўплаб истиқболли лойиҳалар, жумладан, вақтинчалик меҳнат миграцияси устида ишламоқдамиз», дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлигида Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тило Клиннер билан ҳам учрашув ўтказилди.

Унда икки давлат ўртасидаги келишувларни амалга ошириш, Ўзбекистон – Германия ишбилармонлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилган.

Мавзуга оид