Дунай бўйига ҳужум оқибатлари ва Лвивдаги ҳарбий асирлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 526-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия ҳаво-десант қўшинлари қўмондони Украинада 8500 дан ошиқ десантчи жароҳат олганини айтиб қўйди. Кўп ўтмай унинг баёноти РФ мудофаа вазирлиги телеканали сайтидан ғойиб бўлиб қолди.
- Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши Қрим кўпригида рўй берган икки портлашда ҳам украин махсус хизматлари «иштирок этгани»ни маълум қилди. «Биз бу ҳақда биринчи сафар ҳам, иккинчи сафар ҳам айтгандик. Бизда шундай маълумот бор эди. Биз буни билардик. Тасдиқлаш ортиқча», — деди бунга жавобан РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
- Херсонда Россия қўшини княз Потёмкин дафн этилган Екатеринин соборини ўққа тутди. Саккиз киши яраланган, улар орасида — Норвегиядан келган кўнгилли ҳам бор.
- РФ Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ходимлари Москва-Ситига қилинган дронлар ҳужумидан кейин сентябр ойига қадар масофадан ишлаш учун юборилган. Вазирлик офиси «IQ-квартал» осмонўпар биносида жойлашган, бу бинога 30 июл ва 1 август кунлари украинлар дрони келиб урилди.
- Ўз дўкони фасадига урушга қарши шиорлар ва Украина шаҳарлари номларини ёзиб қўйган активист Дмитрий Скурихин РФ армиясини такроран «обрўсизлантириш» иши бўйича бир ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Измайил шаҳри ўққа тутилиши оқибатлари
2 августга ўтар кечаси Россия қўшини дронлар билан Украина ҳудуди бўйлаб зарбалар берди. Ҳужумга учраган шаҳарлар қаторида Одесса области жанубидаги Измайил шаҳри ҳам бор. Бу ерда дарё порти жойлашган — дронлар Украинанинг бутун Дунай бўйлаб асосий юк ташувчиси бўлган Дунай кемачилик компанияси инфратузилмасига шикаст етказган. «РБК-Украина» нашри ёзишича, жами 40 минг тоннага яқин ғалла нобуд қилинган.
Бундан ташқари, ҳужум вақтида Россия дронлари Руминия ҳудудига ҳам учиб кирган (Измайилдан чегарагача — тахминан 330 километр). Руминларнинг чегара ҳудудидаги Четалкиои қишлоғи аҳолиси ўз уйлари устида учаётган дронларни кўришгани ҳақида хабар беришган — уларнинг сўзларига кўра, улардан бири ўрмонга қулаган, аммо Руминия тергов-оператив гуруҳи уни топа олмаган. Руминия мудофаа вазирлиги «айни вақтда мамлакат ҳудуди ёки ҳудудий сувларига Россия томонидан тўғридан тўғри ҳарбий таҳдид йўқлиги»ни маълум қилган. Кремл ва Россия мудофаа вазирлиги ҳодиса юзасидан изоҳ бермаган.
Урушнинг бир ярим йилидан кейин Донецк областидаги вайронгарчиликлар
Лвив областидаги колонияда сақланаётган россиялик ҳарбий асирлар
Мавзуга оид
22:12
Ҳэппи энд бўлмайди: уруш тугаши бўйича сценарийлар
21:02
Украина биринчи марта Британиянинг Storm Shadow ракеталари билан Россия ҳудудига зарба берди — ОАВ
20:34
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:24