Ўзбекистон | 08:00 / 04.08.2023
5344
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакат етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашувида иштирок этади.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Мавзуга оид