08:27 / 05.08.2023
4448

«СБУ» россиялик олигархларнинг 5 млрд долларлик активларини хатловга олди

Украина хавфсизлик хизмати 2022 ва 2023 йилларда унинг материаллари асосида россиялик олигархларнинг 190 миллиард гривна (тахминан 5 миллиард доллар) қийматидаги бизнес активлари хатловга олингани ҳақида хабар берди. 

Фото: gmk

Бундан ташқари, «СБУ» ташаббуси билан «ҳарбий босқинни тўғридан тўғри молиялаштирган» ёки «босқинчи давлатга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган» 4000 га яқин Россия компаниясига нисбатан иқтисодий санкциялар жорий этилди

«Россия ҳарбий ҳаракатларининг ҳар бир ҳомийси суд мажлисида юқори лавозимдаги мансабдорлар ёнида ўтириши керак. Чунки улар жиноятларнинг тўлақонли шерикларидир», - деди «СБУ» раҳбари Василий Малюк. 

Аввалроқ Украина суди Виктор Медведчукнинг рафиқаси Оксана Марченконинг бир миллиард гривнадан (27 миллион доллардан ортиқ) кўпроқ мол-мулкини хатловга олганди.

«СБУ» маълумотларига кўра, гап Европанинг энг йирик металлургия корхонаси бўлган «Запорожский завод ферросплавов»нинг 13,7 фоиз акциялари ҳақида кетмоқда.

Top