Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Мамлакатнинг собиқ бош прокурори Кения президенти Уилям Рутони «мутлақо тузалмайдиган даражада коррупциялашган» дея танқид қилиб, уни лавозимга нолойиқ деб атаган.

Фото: The Moscow Times
Кенияда ҳукуматнинг икки собиқ амалдори мамлакат президенти Уилям Рутони россиялик олигархнинг пулларини 2022 йил декабрда ишга туширилган дарахт экиш дастури орқали ювганликда айбламоқда. Ушбу дастур Париж битими доирасида иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича Кения зиммасига олган мажбурият бўлиб, 2032 йилгача 15 миллиард дарахт экишни назарда тутади. Аммо дастур ўз вақтида бажарилмаяпти.
Кениянинг собиқ вице-президенти Ригати Гачагуа дарахт экиш ташаббусини россиялик олигархлар иштирокидаги «пул ювиш схемаси» деб атади. У собиқ жамоат хизматлари вазири ва собиқ бош прокурор Жастин Мутури томонидан илгари сурилган айбловларни қўллаб-қувватлади. Мутурининг айтишича, президент уни 3 миллиард дарахт экиш дастури бўйича россиялик инвесторлар билан 1 миллиард долларлик шартномани имзолашга мажбур қилмоқчи бўлган. Кения президенти ушбу келишувни давлат ғазначилигини четлаб ўтган ҳолда амалга оширишни сўраган. У президент Рутони «мутлақо ва тузалмайдиган даражада коррупциялашган» дея танқид қилиб, уни лавозимга нолойиқ деб атаган. Кениядагилар маблағларнинг бир қисми россиялик олигархга қайтарилишидан хавотирда.
Мутурининг сўзларига кўра, у биринчи марта 2023 йил декабрда Дубайда бўлиб ўтган COP28 иқлим саммитида босимга учраган. Ўшанда уни аэропортнинг ўзида, ҳужжатларни кўриб чиқмасдан, шартномани имзолашга ундашган. Мутури тегишли тартиб бузилиши баҳонасида бунга рози бўлмаган.
Мазкур шартноманинг эҳтимолий иштирокчилардан бири «Уралхим» компаниясининг эгаси Дмитрий Мазепин бўлган бўлиши мумкин. Кениялик журналист Мванги Маинанинг таъкидлашича, у Мазепин самолётини кутиб олган расмий протокол ходимларининг иштирокини қайд этган ва бу ташрифни дарахт экиш дастури билан боғлаган.
Мазепинга тегишли бўлган «Уралкалий» узоқ йиллардан буён Кенияга ўғит етказиб келмоқда. 2022 йилда санкцияларга учраганидан сўнг «Уралхим»нинг 262 минг тонна ўғити Европа Иттифоқида қолиб кетган эди. 2023 йил апрел ойида уларнинг бир қисми Жаҳон озиқ-овқат дастури орқали Кенияга беғараз тарзда етказилган.
2024 йил июн ойида Руто маъмурияти дарахт экиш дастурига йўналтирилган инвестицияларни пул ювишга қарши текширувлардан озод қилган. Кениянинг ўзида ортиқча маблағлар йўқ, бироқ мамлакат углерод кредитлари орқали тўловларни амалга ошириши мумкин — президент Руто бу кредитларни «Африканинг олтин кони» деб атаган ва уларни асосий даромад манбаларидан бири сифатида тақдим этган. Бундай кредитлар корхоналарга меъёридан ошиқ чиқиндилар учун давлатга жарима тўламаслик имконини беради.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ давлатлари мудофаа харажатлари учун 150 млрд евролик фонд тузишга келишиб олди
Жаҳон | 18:33
-
Бишкекда ўзбекистонлик талаба автоҳалокатга учради. Комада ётган қизнинг онаси ёрдам кутяпти
Жамият | 18:17
-
Услуб эски, вазифа янги: Ўзбекистонда минглаб одамлар навбатдаги молиявий пирамида қурбони бўлди
Ўзбекистон | 18:10
-
Вьетнам 10 мингдан ортиқ дрон шоуси билан жаҳон рекордини ўрнатди
Жаҳон | 17:46
Мавзуга оид

15:39 / 29.04.2025
Экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади

20:00 / 16.04.2025
Кенияда 5 мингта чумолини тўплаган белгиялик ўсмирлар ҳибсга олинди

11:40 / 15.03.2025
Кенияда президент кортежи британиялик эркакни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди

17:33 / 03.01.2025