11:50 / 06.08.2023
14064

7 август куни қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» 7 август, душанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+22 даража, кундузи +30...+32 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +16...+21 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секунд гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секунд гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секунд гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секунд гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Аввалроқ ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли 6–9 август кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Top