Ўзбекистон | 13:51 / 10.08.2023
6026
4 дақиқада ўқилади
Реклама

My Uzcard иловаси ренейминг ва ребрендинг ўтказди

Фото: Plum

Fintech соҳаси бир жойда турмай, жадал суръатларда ривожланмоқда. My Uzcard иловаси ҳам ривожланишдан четда қолмай, ребрендинг ўтказди. 

Эндиликда у янги номга эга — Plum. Асосида тасма тасвири бўлган логотип эса яқин инсонлар, оила, дўстлар ва ҳамкасблар ўртасидаги ришталарга урғу беради. Бу компаниянинг иловани енгил ва мослашувчан, шу билан бирга — мустаҳкам ва ишончли қилишдек мақсадини ўзида акс эттиради.

Plum ўзига хос хизмат — Uzcard виртуал карталари билан иш бошлайди. Маҳсулот бозор учун узоқ кутилган янгилик бўлиб, Universal bank билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Виртуал Uzcard картасини бевосита иловада мутлақо бепул очиш мумкин. Бу фойдаланувчиларга янги имконият ва қулайликларни беради.

Plum иловасида қатор қулай хизматлар мавжуд бўлиб, улар ҳаётингизни чиндан ҳам осонлаштиради.

1. Россия карталаридан ўтказмалар.

Агар сизда Россия банкларининг карталари бўлса, сиз Plum иловасидан тўғридан тўғри Humo ёки Uzcard картасига пул ўтказишингиз мумкин.

Конвертация курси шаффоф бўлиб, ўз ичига қўшимча комиссияларни олмайди. Ўтказма учун комиссия ҳам фойдаланувчига пул ўтказиш вақтида кўринади. Пул маблағлари бир зумда ўзбек картангизга сўмда тушади.

2. Иловада нақд пул ечиб олиш имконияти.

Картангиз уйда қолиб кетган бўлса-ю, сизга нақд пул зарур бўлса — энди бу муаммо эмас. Plum иловаси ёрдамида сиз пулларни осон ечиб оласиз, жисмоний карта эса сизга керак бўлмайди. Ҳозирда ушбу нақд пул бериш тизимига QQB банкоматлари уланган. Кейинги босқичларда ушбу хизматлар мавжуд бўлган банкоматлар сони фақат ўсиб боради.

3. Ўтказмалар янада фойдали бўлди!

Humo карталари ўртасида ўтказмалар учун комиссия — 0%, Uzcard карталари ўртасида — 0%, Uzcard билан Humo ўртасида — 0.5%!

4. Карта рақами, никнейм ва телефон рақами орқали ўтказмалар. Эндиликда сиз пулларни ўз яқинларингиз ва дўстларингизга осон ва тез юборишингиз мумкин.

5. Ақлли уй

Ўз маълумотларингизни киритинг ва улар биринчи тўловдан кейиноқ сақланиб қолади. 

Тўловларни бир-неча ҳаракатда амалга оширинг.

6. ЙҲХББ жарималари ҳақида хабарномалар.

Ўз транспорт воситангизни бир марта рўйхатга киритиб қўйинг ва хабарномалар автоматик равишда келади. Бу келган жарималар учун бир зумда тўлов қилиб, маблағингизни тежашга ёрдам беради.

7. Виджетлар

Интуитив тушунарли виджетлар бевосита телефонингизнинг бош экранида маблағлар қолдиғини ва бошқа муҳим маълумотларни назорат қилиш имконини беради.

Бу Plum’нинг бир нечта имконияти холос. Илованинг яратувчилари фойдаланувчилар ҳаётини янада осонлаштириш учун сервисларни яхшилаш ва янгиларини жорий қилиш устида тинимсиз иш олиб бормоқда.

Plum — компания учун янги ном эмас. 2017 йилдан буён Plum Technologies МЧЖ жисмоний ва юридик шахсларга кўплаб жараёнларни енгиллаштириш ва ҳаётни осонлаштиришда ёрдам берадиган қулай ва хавфсиз молиявий маҳсулотларни яратиб келмоқда.

Plum — ғамхўрликнинг исми.

Картани бугуннинг ўзида очинг.

App Store | Play Market | Website

Реклама