Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёда 112-ўринни эгаллади
Интернетга кенг полосали уланиш (уй интернети) билан боғлиқ вазият бироз яхшироқ — 87-ўрин.
Энг тез интернетга эга мамлакатлар ва шаҳарларни аниқловчи Speedtest Global Index рейтинги эълон қилинди. Янги тадқиқотда мутахассислар 2023 йил июль ойида 179 та мамлакатнинг 200 та шаҳрида мобил ва кенг полосали интернетнинг ўртача тезлигини таҳлил қилишди.
Speedtest Global Index таҳлилининг асосий мезонлари мобил ва кенг полосали интернет тармоқлари учун юклаб олиш ва юклаш тезлиги ҳисобланади.
Speedtest маълумотларига кўра, мобил интернет тезлиги бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 5 поғонага пастлади ва 112-ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатда ўртача юклаш тезлиги - 20,33 Мбит/с.
Қўшни мамлакатлар билан таққосланса: Қозоғистон 64-ўринда (33,91 Мбит/с), Қирғизистон 84-ўринда (26,92 Мбит/с), Тожикистон 137-ўринда (9,73 Мбит/с), Туркманистон бўйича маълумот йўқ.
Тадқиқот натижаларига кўра, дунёдаги энг тез мобил интернет Бирлашган Араб Амирликларида (205,77 Мбит/с) ҳисобланади. Иккинчи ўринда Қатар (186,35 Мбит/с). Кувайт кучли учликни якунлайди (160,87 Мбит/с).
Интернетга кенг полосали уланиш (симли интернет) билан боғлиқ вазият бироз яхшироқ — Ўзбекистон жаҳон рейтингида 87-ўринни эгаллади. Мамлакатда ўртача юклаш тезлиги - 51,61 Мбит/с.
Қўшни мамлакатлар билан таққосланса: Қирғизистон 86-ўринда (51,95 Мбит/с), Қозоғистон 95-ўринда (46,33 Мбит/с), Тожикистон 130-ўринда (22,01 Мбит/с), Туркманистон 180-ўринда (4,06 Мбит/с).
Тадқиқот натижаларига кўра, дунёдаги энг тез кенг полосали интернет Сингапур (247,44 Мбит/с), Ҳонгконг (242,99 Мбит/с) ва Чилида (240,34 Мбит/с) қайд этилган.
Speedtest Global Index рейтинги ҳар ойда янгиланади.
Мавзуга оид
11:20 / 15.04.2026
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
10:21 / 14.03.2026
Москвада сайтларнинг “оқ рўйхатлари” ишга тушди
15:22 / 24.12.2025
Қрим: мобил интернет уруш тугагунча блокланади
21:12 / 08.11.2023