Ўзбекистон | 19:24 / 17.08.2023
44316
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Президент Администрацияси янгиланмоқда

Ўзбекистонда Президент Администрацияси раҳбари лавозими ва бошқа қуйи лавозимлар тугатилди. Сардор Умрзоқов, Суннатулла Бекенов ва Фурқат Раҳимов ўз лавозимларидан озод этилди.

Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, президентнинг тегишли фармони билан Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур лавозимда фаолият юритган Сардор Умрзоқов Ўзбекистон Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, президент фармойиши билан Суннатулла Бекенов Президент Администрацияси раҳбарининг ёрдамчиси лавозимидан, Фурқат Раҳимов Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шубаси мудири лавозимидан озод этилди.

Бундан ташқари, Президент Администрациясида қуйидаги лавозимлар тугатилди:

  • Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари;
  • Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари;
  • Президент Администрациясининг Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти