Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суннатилла Бекенов Президент администрациясидан кетди
У 2022 йил июлида Сардор Умрзоқовга ёрдамчи бўлганди.
Суннатилла Ҳусанович Бекенов Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бекенов бу лавозимда 2022 йил июлидан буён ишлаб келаётганди.
Шунингдек, Фурқат Жалолович Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Суннатулла Бекенов 1971 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган.
У 2005 йилгача «Ўзбекистон Қимматли қоғозлар депозитарийси» давлат корхонаси бош директори сифатида фаолият юритган. 2005-2007 йилларда молия вазири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий департаменти бошлиғи, 2008-2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ижро аппарати раҳбари, 2009 йил июлдан 2010 йил октябргача иқтисодиёт вазири бўлган.
2010-2015 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати бошқарувчиси, 2015 йилдан 2016 йилнинг декабригача президентнинг ташкилий-кадрлар масаласи бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. 2016 йилнинг декабрида иқтисодиёт вазири Галина Саидованинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Бекенов 2018 йилнинг февралида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2019 йилнинг январида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.
2019 йил сентябридан 2020 йилнинг декабрига қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги директори эди.
2022 йил 16 июлида Сардор Умрзоқов Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланган, бир неча кундан кейин Бекенов унинг ёрдамчиси сифатида иш бошлаганди.
Мавзуга оид
18:58 / 14.05.2026
Беҳзод Норматов президентнинг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди
13:38 / 04.09.2025
Бош вазир ўринбосари автомобиллар нархини “тартибга солиш”ни буюрди
11:40 / 16.07.2025
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
18:34 / 14.07.2025