Чемпион она
Ҳиндистонлик 18 ёшли гроссмейстер Рамешбабу Прагнанандха ёшлар ўртасида 3 карра жаҳон чемпиони саналади. У 2016 йил халқаро мастерга айланиб, бундай натижага эришган энг ёш гройсмейстерга айланди. Ўшанда у атиги 10 ёшда эди.
Рамешбабунинг опаси Вайшали ҳам халқаро даражада мастер саналади.
Опа-ука шахматчиларнинг, айниқса, Рамешбабунинг шу даражага келишида онаси Нагалакшмининг хизматлари катта. Она ҳаётини ўғлига бағишлаган. Болакай полиомиелит (асосан 5 ёшгача болаларда кузатилади. Ҳар 200 касалнинг бирида фалаж ривожланади ва нафас олиш қийинлашиб, ўлим ҳолати ҳам бўлади) касаллигига чалинганда онаси уни доимий назорат қилиб турган ва тузалишига ёрдам берган.
Нагалакшми ҳозиргача ҳар қандай турнирга фарзандлари билан бирга боради ва ҳаттоки 5-6 соатлик партияларни ҳам тик оёқда ҳаяжон билан кузатади. Фарзандидан интервью олишаётганда онанинг фахр туйғуси билан қараб туришини кўриб этингиз жимирлайди.
Шу кунларда Рамешбабу Бокудаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашмоқда ва яримфиналгача етиб келди. У финал йўлланмаси учун америкалик Фабиано Каруанага қарши дона суради.
Мавзуга оид
22:13 / 24.04.2024
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Россияда сиртдан ҳибсга олинди
23:47 / 01.04.2024
Шахматчи Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилди
15:48 / 21.03.2024
Шавкат Мирзиёев гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовнинг ютуқларини эътироф этди
22:25 / 06.03.2024