Бир кунда неча қадам ва қанча вақт пиёда юриш керак?

Фото: Getty images
Пиёда юриш инсоннинг умумий саломатлиги, жисмоний фаоллигини ушлаб туришда осон, самарали усул ҳисобланади. Одам ўзига тўғри келадиган қадамлар сонини аниқлаб олиши унинг мақсадлари, турмуш тарзи, соғлиғига боғлиқ. Хўш, саломатлик ва жисмоний ҳолатни сақлаб туриш учун пиёда қанча юриш керак?
ЖССТ тавсиялари
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 18—64 ёш оралиғидагиларга ҳафтасига ўртача 150 дақиқа интенсив жисмоний фаолликни тавсия қилади. Буни бемалол кунлик 30 дақиқадан ҳафтанинг 5 кунига бўлиб юбориш мумкин.
Бундай ёндашув орқали юрак-қон томир тизими мустаҳкамланиши, турли касалликлар ривожланиш хавфини камайтиришга эришиш мумкин. Шунингдек, соғлом турмуш тарзини сақлашга ҳам кўмак беради.
Юқори даражадаги интенсив жисмоний машғулотлар учун эса ҳафтасига 75—150 дақиқадан кам бўлмаган вақт ажратиш тавсия этилади.
10 000 қадам нормами?
Фаолликни сақлаб туриш учун «кунига 10 000 қадам» концепцияси машҳурликка эришган. Бироқ бу ҳамма учун бирдек қатъий норма ҳисобланмайди.
Қадамлар сони одамнинг бошланғич фаоллиги, мақсадлари, жисмоний имкониятларига боғлиқ бўлиши мумкинлигини унутмаслик керак. Сўнгги тадқиқотларга кўра, саломатликни сақлаш учун 10 000 қадам босиш шарт эмас, камроғи ҳам етарли.
Индивидуал ёндашув
Одам ўзига кунлик қанча қадам кераклигини аниқлашда юқорида таъкидланганидек, эҳтиёж ва мақсадлардан келиб чиқиш керак.
Мақсад умумий фаоллик, саломатликни сақлаш бўлса, «ҳафтасига 150 дақиқа» тавсиясига амал қилиш кифоя. Агар мақсад озиш, жисмоний ҳолатни яхшилаш бўлса, кўпроқ фаоллик жоиз.
Секин-аста кўпайтириш
Агар доимий пиёда юриш одат қилинса, қадамлар сонини секин-асталик билан кўпайтириб бориш керак. Бирдан фаолликни ошириб юбориш тез чарчаш, ҳатто жароҳатларга ҳам олиб келиши мумкин.
Кунлик юришдан қандай фойда бор?
Кунлик қадамлар сонининг кўпайиб бориши соғлиқ учун қўшимча фойда бериши мумкин. Жумладан, юрак касалликлари хавфининг камайиши, вазнни меъёрда ушлаш, мушаклар мустаҳкамлиги ва кайфиятнинг кўтарилишига сабабчи бўлади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27
-
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди
Ўзбекистон | 19:09
Мавзуга оид

21:14 / 08.01.2025
Кунига 10 минг қадам юрганларни рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:19 / 24.12.2024
Атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин – тадқиқот

18:21 / 29.10.2024
ССВ ўзбекистонликларга пиёда юриш фойдаларини эслатди

18:29 / 16.09.2021