Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 29 та стоматология поликлиникаси, хусусан болалар стоматология поликлиникалари сотувга қўйиладиган бўлди. Хусусийлаштириш шартларини ССВ ишлаб чиқади.

Фото: Yandex-хариталар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) тасарруфидаги стоматология поликлиникалари тўлиқ хусусийлаштирилади. Бу «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги президент фармонида белгиланди.
Фармон билан тасдиқланган, оммавий савдога чиқариладиган давлат корхоналари орасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги қуйидаги стоматология поликлиникалари ҳам киритилган:
- Андижон вилоят болалар стоматология поликлиникаси
- Бухоро вилояти ихтисослаштирилган болалар стоматология маркази
- Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси
- Жиззах вилоят стоматология табобатхонаси
- Жиззах вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси
- Қашқадарё вилоят болалар стоматология поликлиникаси
- Наманган вилоят ихтисослашган болалар стоматология поликлиникаси
- Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси
- Самарқанд шаҳар стоматология поликлиникаси
- Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси
- Пахтачи туман стоматология поликлиникаси
- Ангрен шаҳар болалар стоматология поликлиникаси
- Янгийўл туман стоматология поликлиникаси
- Олмалиқ шаҳар болалар стоматология поликлиникаси
- Фарғона вилоят болалар стоматология поликлиникаси
- Фарғона вилоят стоматология шифохонаси
- Қўқон шаҳар болалар стоматология поликлиникаси
- Марғилон шаҳар болалар стоматология поликлиникаси
- Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси
- Тошкент шаҳри 1-сон, 2-сон, 4-сон, 5-сон, 6-сон, 7-сон болалар стоматология поликлиникалари
- Учтепа болалар стоматология поликлиникаси
- Ички ишлар вазирлиги стоматология поликлиникаси
- "Халқ табобати плюс" МЧЖ
Ушбу поликлиникалар тўлиғича хусусий секторга ўтказилади.
Уларни хусусийлаштириш шартларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига асосан давлат комиссияси белгилайди.
Маълумот учун, президент фармони билан тасдиқланган 2025 йилги давлат дастурида, стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Туркияда кутаман». Зеленский Путин билан шахсан учрашишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:43
-
Россияда маъмурий жавобгарликка тортилган релокантлар мулкини мусодара қилиш бошланади
Жаҳон | 22:17
-
Хитой Ернинг электромагнит майдонини кузатиш учун 3 та сунъий йўлдошни орбитага учирди
Жаҳон | 21:52
-
«Барса» 7 та гол урилган класикода ғалаба қозониб, амалда чемпионлик масаласини ҳал қилди
Спорт | 21:21
Мавзуга оид

16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?

16:28 / 07.05.2025
Тиббий ўқув муассасалари битирувчилари ва шифокорлар тайёргарлигини баҳолаш миллий маркази ташкил этилади

16:19 / 07.05.2025
Самарадорлиги исботланмаган дорилар даволаш протоколларидан чиқарилади

15:46 / 07.05.2025