20:00 / 22.08.2023
7805

Фото: Бокуда Ўзбекистон президентини кутиб олиш маросими ўтказилди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Зуғулба» қароргоҳида давлат ташрифи билан Озарбойжонда бўлиб турган Ўзбекистон президентини расман кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва рафиқаси самимий қарши олди.

Қароргоҳ майдонида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг икки томонлама учрашуви бошланди.

Top