Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
Ўзбекистон ва Озарбойжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёев 18 май куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди.
Аввалги олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбойжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Товар айирбошлашнинг ижобий суръати қайд этилди. Йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 40 фоиздан зиёдга ошди.
Қурилиш, тоғ-кон саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда биргаликдаги инвестицияларни, шу жумладан, Қўшма инвестиция компанияси маблағларини жалб этган ҳолда янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Етакчилар транспортга оид ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
19:10 / 10.06.2026
Шаҳарсозликда бош режа ва мастер-режа билан ишлашнинг янги тизими жорий қилинади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
10:15 / 10.06.2026