Жаҳон | 10:10 / 23.08.2023
15116
1 дақиқада ўқилади

BRICS форумида Путиннинг мурожаати ўзгартирилган овоз билан берилди

Нима учун бундай қилингани номаълум. Кремлнинг расмий веб-сайтида мурожаат оригинал овозда берилган.

Фото: РИА Новости

Владимир Путин 22 август куни BRICS бизнес-форуми иштирокчиларига видеомурожаат билан чиқди. У Жанубий Африканинг Йоҳаннесбург шаҳрида BRICS давлатларининг асосий саммитидан олдин бўлиб ўтмоқда.

Кремль гуруҳидаги журналистларга кўра, бизнес-форумда президентнинг мурожаати рус тилида бошқача овозда дубляж қилинган. Нима учун бундай қилингани номаълум.

Кремлнинг расмий веб-сайтида мурожаат оригинал овозда берилган.

Владимир Путин BRICS саммитида шахсан иштирок этишдан бош тортган. Аввалроқ, Халқаро жиноят суди уни ҳибсга олишга ордер берган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид