Владимир Путин 22 август куни BRICS бизнес-форуми иштирокчиларига видеомурожаат билан чиқди. У Жанубий Африканинг Йоҳаннесбург шаҳрида BRICS давлатларининг асосий саммитидан олдин бўлиб ўтмоқда.

Кремль гуруҳидаги журналистларга кўра, бизнес-форумда президентнинг мурожаати рус тилида бошқача овозда дубляж қилинган. Нима учун бундай қилингани номаълум.

Кремлнинг расмий веб-сайтида мурожаат оригинал овозда берилган.

Владимир Путин BRICS саммитида шахсан иштирок этишдан бош тортган. Аввалроқ, Халқаро жиноят суди уни ҳибсга олишга ордер берган эди.