Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти давлат муҳофазасига олинган
158 та маданий мерос объектида илмий техник тадқиқотлар ўтказиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда асрашга доир ишларни амалга ошириш учун бюджетдан 150 миллиард сўм ажратилган.

Фото: Kun.uz
Маданий мерос агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 8209 та моддий маданий мерос объекти давлат муҳофазасига олинган.
Шундан 4748 таси археология, 2252 таси архитектура объекти, 678 таси монументал санъат асари, 532 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондига 189 та объект бепул фойдаланиш учун берилган.
Вазирлар Маҳкамаси баёни билан 2023 йилда 158 та маданий мерос объектида илмий техник тадқиқотлар ўтказиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда асрашга доир ишларни амалга ошириш белгиланган. Бу мақсад учун бюджет маблағлари ҳисобидан 150 миллиард сўм ажратилган.
Жорий йилда 104 маданий мерос объектидан 59 тасининг лойиҳа ҳужжати ишлаб чиқилган ва илмий эксперт кенгашига киритилган. Шундан 47 объектнинг лойиҳа ҳужжати маъқулланган. 27 объектнинг лойиҳа-смета ҳужжати шаҳарсозлик экспертизаси хулосаси олиш учун киритилган.
Айни пайтда таъмирлаш тиклаш ишларини амалга ошириш мақсадида 400 нафардан ортиқ маҳаллий уста-реставраторлар фаолият юритмоқда.
Эрон ва Туркия давлатларидан 40 нафарга яқин реставраторларни жалб этиш ва улар билан тажриба алмашиш режалаштирилган.
2023 йилда давлат музейларини мукаммал таъмирлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан 13 та давлат музейида таъмирлаш ишлари бошланган. Бунинг учун бюджетдан 8,85 миллиард сўм ажратилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
-
Пентагон аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш дастурини ёпди
Жаҳон | 23:31 / 29.04.2025
-
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:12 / 29.04.2025
-
29 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:24 / 29.04.2025
Мавзуга оид

18:17 / 16.04.2025
Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади

14:14 / 19.03.2024
Эрон Ўзбекистондаги маданий мерос объектлари реставрациясида қатнашмоқчи

20:46 / 27.12.2023
«Қадрият» электрон платформаси ва мобил иловаси яратилади

16:31 / 29.09.2023