Спорт | 07:40 / 26.08.2023
23505
1 дақиқада ўқилади
Артур Гулиев эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Бу медал Вадим Менков ғалабасидан 13 йил ўтгач қўлга киритилди.
Германияда ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Артур Гулиев олтин медални қўлга киритди.
Спортчи 200 метр масофа пойгасида энг яхши - 38,729 сония натижани қайд этиб чемпионликка эришди.
Сўнгги бор Ўзбекистон ушбу спорт тури бўйича жаҳон чемпионатида 13 йил олдин медалга эга бўлганди: Вадим Менков 2010 йилги дунё биринчилигида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.
Иккинчи ўринни испаниялик Хоан Морено (38,769), учинчи ўринни польшалик Алексей Колядих (39,046) қўлга киритди.