Ўзбекистон | 07:59 / 29.08.2023
9452
2 дақиқада ўқилади

Бош прокурор ўринбосари Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи бўлди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси раҳбариятида ўзгариш амалга оширилди.

Фото: Telegram / davlat_boshqaruvi

“Давлат бошқаруви” канали хабарига кўра, бош прокурор ўринбосари Салом Самадовга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи лавозимини вақтинча бажариш юклатилди.

Салом Самадов 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харкив юридик институтини тамомлаган. 3–даражали давлат адлия маслаҳатчиси ҳисобланади.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Файзулло Хўжаев тумани прокуратурасида бошлаган. Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон прокурори, Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Самадов 2017–2018 йилларда бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган, 2018 йил октябридан 2022 йил августига қадар Тошкент вилояти прокурори бўлган, шундан кейин Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига ўтказилган. У 2023 йилнинг феврал ойи охирларида бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид