Жиноят кодексига сейсмик хавфсизлик бўйича ўзгартиришлар киритилади
“Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
Жиноят кодексининг 229-3-моддасига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуришга, реконструкция қилишга ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда шундай ишларни амалга оширганлик учун жиноий жавобгарликни кескин равишда оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик кодекси 99-моддасига (Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг буюртмачига қурилиш-монтаж ишларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш бўйича бериладиган ёзма кўрсатмаларини буюртмачи томонидан бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаганлик учун жавобгарликни жорий этиш таклиф этилмоқда.
Унга кўра, бундай ёзма кўрсатмаларни бажармаслик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима жазоси назарда тутилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик кодексининг 99-моддасининг ўнинчи қисми санкцияси кучайтирилиб, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуришга, реконструкция қилишга ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда шундай ишларни амалга оширганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима жазоси белгилаш таклиф этилмоқда.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Кучли таъсир қилувчи дориларнинг муомалага киритилиши олди олинди
Жамият | 12:11
-
Тошкент халқаро инвестиция форуми ўзбекистонликларга нима беради?
Ўзбекистон | 12:00
-
ЖЧ саралаши: Қозоғистонда аламли мағлубият, Хорватия йўлидан чиққан рақибни «янчиб» ўтмоқда
Спорт | 11:58
Мавзуга оид

16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди

15:39 / 29.04.2025
Экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади

14:03 / 11.12.2024
Оммавий тартибсизликлар ташкил қилишга тайёргарлик кўрганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

20:58 / 04.11.2024